Ads
«Тўрткўл пахта тозалаш» АЖ ички аудит хизматига ходимларни ёллаш учун танлов эълон қилади.
Номзодларга қуйидаги минимал талаблар қўйилади:
- охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажи;
- ички аудитор сертификати;
- Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумот.
Танловда қатнашишга ёзма мурожаатларни ушбу эълон чоп этилгандан кейин 10 кундан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган «Тўрткўл пахта тозалаш»АЖнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар хизматига тақдим этилиши шарт:
Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани,А.Пирманов кўчаси, 1- уй. Телефон: 532-24-03.