Объявления
“Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
“Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг умумий йиғилиши 2026 йил “29” июнь соат 1500да Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Беруний кўчаси, 1-уйда жойлашган “Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1400 бошланади. Жамиятнинг веб-сайти:www.tortkulpaxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2025 йил якуни бўйича жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
2025 йил якуний бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
Ташқи аудиторининг 2025 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.
Жамиятнинг 2025 йил харажатлар сметаси ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш ҳамда 2026 йил харажатлар сметасини тасдиқлаш.
Кузатув кенгашининг 2025 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
Жамиятнинг 2025 йил якуни бўйича олинган соф фойда, зарарни тақсимлаш.
Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
2026 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
Жамият томонидан қайтариб сотиб олинган акцияларни беъкор қилиш.
Жамият устав фондини камайтириш.
Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
Жамиятнинг 2026 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана:
– акциядорлар умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2026 йил 5 июнь ҳолатига;
– акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2026 йил 23 июнь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Aкциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган кун тартибидаги масалалар бўйича маълумотларни “Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамиятида танишишлари мумкин. Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Беруний кўчаси, 1-уй. Жамиятнинг электрон почтаси: turtkulpaxtatozalash@mail.ru
ани, Беруний кўчаси, 1-уй. Жамиятнинг электронной почты: turtkulpaxtatozalash@mail.ru
Телефоны доверия
