Стратегия развития общества
“ТЎРТКЎЛ ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 2018-2022 ЙИЛЛАРДА РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ
М У Н Д А Р И Ж А:
- Жамиятнинг ташкилий тузилмаси ...................................................... 5-бет
- Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантиришни амалга ошириш, замонавий, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган технологияларни татбиқ этиш ................................................................... 7-бет
- Пахта саноати маҳсулотларининг харидоргирлиги ва рақобабардошлигини ички ва ташқи бозорларда янада кўтариш .... 8-бет
- тайёрлаш ...................................................................................................... 10-бет
Стратегия умумий тарзда жамиятнинг мавқеини мустаҳкамлаш, мижозларнинг талабларини қондириш ва қўйилган мақсадларга эришишга қаратилган бошқариш режасидир. Аниқ стратегияни танлаш - ривожланишнинг мумкин бўлган турли йўллари ва усуллари ичидан энг мақбулини танлаб олиш демакдир.
Стратегияни ишлаб чиқиш менежерларнинг асосий функцияларидан биридир.
Стратегия жамиятнинг узоқ муддатли мақсадлар ва фаолиятига тааллуқлидир. Айтиш мумкинки, стратегияни (ҳаракатлар тарзини) ва унинг аниқ воситаларини ифодалаш бошқарувнинг негизини ташкил қилади ва жамиятда менежментнинг яхши йўлга қўйилганлигини кўрсатувчи энг тўғри белги бўлиб хизмат қилади.
Стратегиянинг мазмуни қуйидагилардан иборат:
- жамиятбизнесининг йўналиш ва асосий мақсадларни белгилаб олиш;
- жамиятнинг ташқи муҳитини таҳлил қилиш;
- ундаги ички вазиятни таҳлил қилиш;
- жамиятнинг ёки хўжаликнинг ўрта бўғинларида стратегияни танлаш ва ишлаб чиқиш;
- диверсияланган фирманинг портфелини таҳлил қилиш;
- унинг ташкилий структурасини лойиҳалаш;
- интеграция даражасини ва бошқарув тизимини танлаш;
- «стратегия - структура - назорат» мажмуасини бошқариш,
- жамият фаолиятининг баъзи соҳалардаги сиёсатини ва унинг феъл‑атвор меъёрларни белгилаш,
- жамият стратегия ва натижаларининг тескари алоқасини таъминлаш,
- стратегияни, структурани ва бошқарувни такомиллаштириш.
Стратегия - ташкилотнинг ташкилий вазифа ва мақсадларига эришишда фойдаланиладиган ташкилий ҳатти‑ҳаракатлар ва бошқарувга ёндашувлари тарзидир.
Стратегик режалаштиришнинг роли ва вазифалари ахборотлар тўплаш ва уларни ишлаш, стратегияни ҳар йили кайта кўриб чиқиш тизимини яратиш ва келажакда уни бошқаришдан иборат бўлади.
Кузатув кенгаши муҳим стратегик йўналишларни кўриб чиқади ва юқори бошқарув тизими тавсия этган стратегик режаларни расмий жиҳатдан тасдиқлайди.
Корхона ишлаб чиқариш фаолиятини қисқа ва узоқ муддатли режалаштириш стратегик режалаштиришнинг бир қисмидир. Қисқа ва узоқ муддатли режалаштириш корхона ривожланишини стратегик мақсадларга мувофиқлигини таъминлаш учун ўтказилади. Режалаштиришнинг вазифалари жамият фаолиятини ташкил этиш, ресурсларни тақсимлаш ва баҳолаш натижаларига мослигини аниқлаш, ривожланишнинг асосий факторларини башорат қилиш, аввалги йиллар метод ва натижалари, ички ва ташқи муҳит таҳлилини ташкил этишдан иборат. Бизнес режа – жамиятни олдиндан белгилаб олган стратегияси ва тактикаси асосида молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил этиш ва баҳо бериш жараёнидир.
Жамиятнинг 2018-2022 йилларга мўлжалланган узоқ муддатли ривожлантириш стратегияси жамиятнинг маҳсулот ишлаб чиқариш бозорида рақобатбардош ва потенциал имкониятларни юзага чиқариб, олдинги мавқеларда бўлишга интилишни мужассам этади.
-“Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.
-Жамиятининг мақсади пахта етиштирувчи хўжаликлардан қабул қилинган пахта хомашёсини сифатли қайта ишлаб, стандартлар талабларига жавоб берадиган пахта махсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишдан иборатдир.
- Жамиятнинг номланиши:
тўлиқ номи – “Тўрткўл пахта тозалаш” акциядорлик жамияти.
қисқа номи – “Тўрткўл пахта тозалаш” АЖ.
- Ташкилий – ҳуқуқий шакли: Акциядорлик жамияти.
- Жамиятнингюқори ташкилоти: “Ўзпахтасаноат” АЖ.
- Жамиятнинг юридик ва алоқа манзили: Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, Беруний кўчаси, 1-уй.
- Давлат рўйхатидан ўтган санаси ва рақами: 2018-йил 27-февраль кунда 2311-сон рақам билан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги худудидаги давлат хизматлари агентлиги Қорақолпағистон Республикаси худудий бошқармаси Тўрткўл тумани давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтган.
-“Тўрткўл пахта тозалаш” АЖ 1994 йилда ишга туширилган;
-Пахта тозалаш корхонаси бир батареяли ишлаб чиқариш жараёнидан иборат;
-Пахта тозалаш корхонаси 45 000 тоннагача пахта хом ашёсини қайта ишлаш қувватига эга;
-Пахта хомашёсини қуритиш-тозалаш цехида 2 СБ-10 – қуритиш барабанларида қуритилади. Қуритилган пахта хомашёси УХК тозалагич линиясида дағал ва майда ифлосликлардан тозаланади. Тозаланган пахта хомашёси тола ажратиш цехида 5 ДП – 130 (джин) ускуналарида чигитдан толани ажратади. Олинган пахта толаси пресслаш цехида ДБ–8237 пресс ускунасида тойланади. Тойланган пахта толаси электрон тарозиларда тортилиб, лентали транспортер ёрдамида тайёр маҳсулотлар омборига ўтказилади;
-5 ЛП линтер ва МR-160С Хитой линтер агрегатларида чигитдан момиқ ажратиб олиниб, момиқ ДБ–8237 пресс ускунасида тойланади. Тойланган момиқ электрон тарозида тортилиб, тайёр маҳсулотлар омборига ўтказилади. Чигит маҳсулоти тарозида тортилиб элеватор ва шнеклар орқали чигит омборига узатилади.
- Жамиятнинг реквизитлари: АТБ “Агробанк” Тўрткўл филиали, х/р: 20210000700566988001, МФО: 00598, СТИР: 200392386, ОКЕД: 13101.
- Жамиятнинг ташкилий тузилмаси
- Корхона қувватини ошириш ва пахтани қайта ишлашни қисқа муддатларда бажаришни таъминлаш бўйича тадбирлар комплексини амалга ошириш.
Ўртача пахта тозалаш корхонасинингқуввати бир суткада тахминан 85,4 тонна тола ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бундай иш унумдорлигида 11 минг тонна толани 131 календар кунда ишлаб чиқариши мумкин (4,5 ой, сентябрь – январь)
Лекин, амалда пахта тозалаш корхоналари бунча маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 269 календар куни (9 ой) сарфлайди. Бунда корхонанинг иш кунлари тахминан 214 кунни ташкил этади (ишлаб чиқариш – суткасига 50 тонна тола).
Ўрта ҳисобда мавсумда пахта тозалаш корхонаси 54 кун тўхтаб туради (сабаблари – электр энергиясининг ўчиши, эҳтиёт қисмларининг етишмаслиги ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш қувватини ишлатиш тахминан 60 % ни ташкил этади.
Ишлаб чиқариш қувватларининг тўлиқ ишлатилмаслиги фақатгина электр энергиясининг ўчиши, материал-техник русерсларнинг етишмаслигидангина эмас, балки ишлаб чиқаришнинг оптималлаштирилмаган технологик схемаси ҳамдир. Шу сабабли, технологик схемаларини ҳам оптималлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Пахтани қайта ишлаш мавсумининг чўзилиб кетиши ва иш унумдорлигининг пастлиги корхонанинг иқтисодий кўрсаткичлари салбий таъсир кўрсатади – ишлаб чиқарилаётган толанинг ассортименти ёмонлашади, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, электр энергиясига ва таъмирлашга бўлган ҳаражатлар кўпаяди, фойда камаяди.
Пахтани қайта ишлашни тезлаштириш ҳамда қайта ишлаш даврини 4-5 ойгача ва ундан камроққа қисқартириш (тола терминаллари омборларида етарлича жойлар бўлган тақдирда) пахта толаси учун жаҳон нархларининг қулай конъюнктураси шароитларида ўзбек толасининг сотилиши шароитларини анча яхшилайди, чунки у кенгроқ ассортиментда таклиф этилган бўлади.
Пахтани, айниқса юқори намлик ва ифлосликдаги пахтани, ғарамларда ноқулай об-ҳаво шароитларида (кузги-қишки даврда ёғингарчиликлар кўпроқ бўлади) сақлаш муддатларини қисқартириш ундаги йўқотишлар ва толанинг паст навларга ўтишини сезиларли даражада камайтиради, бунинг ҳисобига соҳада катта самарадорликка эришилади.
Пахтани қайта ишлаш муддатларини қисқартириш эксплуатацион ва бошқа ҳаражатларнинг камайиши ҳисобига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини тушириш имконини беради.
Пахтани қайта ишлашни тугаллаш ва тола сотилишини тезлаштириш фермерлар билан бўлган ҳисоб-китобларни қисқа вақт ичида бажарилишига имконият туғдиради, бу эса фермерларни янги ҳосил учун яхши ишлашга туртки бўлади.
6. Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантиришни амалга ошириш, замонавий, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган технологияларни татбиқ этиш
6.1. Пахтани дастлабки ишлаш технологияси такомиллаштириш, мавжуд ускуналарни модернизация қилиш.
6.2. Технологик ускуналарнинг ишларини назорат қилувчи ва уларнинг оптимал режимларда ишлашини таъминловчи, маҳсулотлар чиқишининг ҳисобини олиб борадиган замонавий компьютер тизимини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.
6.3. Пахта тозалаш корхонасининг иш жараёнида пахта ва пахта толасининг кўрсаткичларини оператив ўлчайдиган тизим ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш.
6.4. Техник эксплуатация қилиш талабларини эътиборга олган ҳолда пахта тайёрлов пунктлари ва пахта тозалаш корхонаси ускуналарини капитал таъмирлаш таъмирлаш жараёнлари қаттиқ мониторинг қилиш.
6.5. Янги техника (ИИЧ-1,9 русумли иссиқлик агенти генератори, УХК ва 1ХК агрегатларини модернизация қилиш, янги приборлар ва ҳ.к. Юқори рейтингли пахта маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлайдиган янги ишланмаларни тезлаштирилган усулда амалиётга тадбиқ этиш шароитларини яратиш.
6.6. Пахта ва чигит сақланиш шароитларини оптималлаштиш мақсадида илғор ўлчов-назорат ускуналарини, жумладан, электрон автомобиль тарозилари, пахтанинг қизиб кетиши ва ёниши олдини оладиган қуритиш агенти ҳароратини автоматлаштирилган тарзда назорат қилиш қурилмалари, лаборатория приборлари ва автоматлаштириш мосламаларини жорий этиш.
6.7. Ихтисослаштирилган таъмирлаш бригадалари томонидан пахта тозалаш корхоналарига сервис хизмати кўрсатиш тизимини тадбиқ этиш.
6.8. Корхонанинг моддий-техник таъминотини яхшилаш.
- Пахта саноати маҳсулотларининг харидоргирлиги ва рақобабардошлигини ички ва ташқи бозорларда янада кўтариш
- олинаётга I ва II саноат навли толанинг сифат кўрсаткичларини ишлаб чиқарилаётган толанинг 98 % гача кўтарилиши, шундан «Олий» синфининг миқдорини 75 % га, «Яхши» синфини 20 % га етказиш;
- пахта момиғининг «Олий» синфга мансуби миқдорини 20 % га, «Ўрта» синфга оидини 80 % гача кўтариш;
- 1 нав, 1 синфга оид техник чигит миқдорини 80 % гача кўтариш.
7.2. Пахта толасига миқдор ва тойлар ичидаги брак, уларнинг ўралиши ва маркировкаси туридаги сифат кўрсаткичлари бўйича рекламацияларни нольга тушириш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
7.3. Пахтани қайта ишлаш сифатини кўтариш.
7.4. Пахта толасининг ўта намланиши олдини олиш.
7.5. Пахта маҳсулотларининг янги ўраш ва боғлаш материаллари – ПЭТ-лента ва ПЭ/трикотажли юмшоқ ўраш материалларига босқичма-босқич ўтиш.
7.6. Пахта маҳсулотларининг ўров материалларини тайёрлаш даврида меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси Давлат дастурига мувофиқ инвестицион ва манзилли дастурларини амалга ошириш.
- ҳар бир объект бўйича топшириш – қабул қилиш хужжатларини расмийлаштириш кўзда тутилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ўзбекистоннинг ижтимоий иқтисодий ривожланишининг устувор йўналишларига кўра соҳада ишлаб чиқариш сарфларини камайтириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича дастур ишлаб чиқилган ва узлуксиз амалга оширилмоқда.
- 22 декабрдаги ПҚ-2692-сон Қарорига асосан ишлаб чиқариш ҳаражатларини йилига ўртача 10 %га қисқартириш.
- тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриш. Товар маҳсулотнинг ўсишига эришиш.
Бўшаган меҳнат ресурсларини истиқболли лойиҳаларнинг амалга ошириш учун бандлигини таъминлаш.
- ISO 9001 ҳалқаро стандартини амалга ошириш.
- жорий этиш.
- қайта тайёрлаш
Юқорида режалаштирилган вазифаларни амалга оширишдан қўйидаги натижалар кутилади:
-маҳсулотнинг сифати ва товар кўриниши яхшиланади, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлиги ошади;
-технологик кўрсаткичларнинг яхшиланади ва ишлаб чиқариш йўқотишлари камаяди;
-пахта маҳсулотларини ишлаб чиқаришга меҳнат сарфлари ва унинг таннархи пасаяди;
-корхонанинг рентабеллиги ошади ва молиявий аҳволи соғломлашади.
-замонавий корпоратив бошқарув тизими талаблари ҳисобга олинган ҳолда юқори малакали ҳодимлар тайёрланади, ишлаб чиқариш, инвестицион, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошади;
-ишлаб чиқаришда маҳаллий хомашё ва материалларнинг қўлланилиши техник иқтисодий кўрсаткичларнинг яхшиланишига олиб келади;
-ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва маҳсулотнинг янги турлари ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш ҳамда ишчи ўринлари кўпайтириш пахта толаси ва техник чигитларни етказиб берилишини аниқ ва ўз вақтидаги ҳисобини ишлаб чиқиш ва сотиш ҳисоби таъминланади;
- ходимларининг малакаси ва тажрибасининг ошиши, ишлаб чиқаришда ва маҳсулотни баҳолаш соҳасида инновацион лойиҳаларни жорий этилиши;
-корхонанинг энергиядан фойдаланиш самарадорлигининг ошиши, ёқилғи-мойлаш ва электр энергияси истеъмоли пасаяди;
-ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланиш ҳисобига тақдим этилаётган маълумотларнинг тўлалиги, аниқлиги ҳамда тезкорлиги оширилади.